Бола уволидан қўрқинг

Ҳаёт сўқмоқлари турли-туман воқеликларга бойдир. Кимдир тирноққа зор ўтади, яна кимлардир фаришта мисоли фарзандидан воз кечади. Воз кечиб кетганига яраша қорни тўқми, болам қандай яшаяпти? Нима еб, нима кийим киймоқда деб ўйламайдиган оталар ҳам орамизда борлиги ўйга толдиради.
Фуқаролик ишлари бўйича қумқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Т.Э (исм-фамилияси ўзгартирилган) ундурувчи М.З.(исм- фамилияси ўзгартирилган) нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг белгиланган миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор Т.Э. 2015 йил январь ойидан 2019 йил 1 июнь кунига қадар 13.508.016 сўм қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келган. Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанлигидан кейин ҳам ўзига хулоса чиқармасдан алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Иш бўйича судланувчи Т.Э. дан ундирилмай қолган 15.108.016 сўмни фуқаровий даъвогар М.З. фойдасига ундирилишни лозим деб ҳисоблайди. Ота воз кечган фарзанди бир кун вояга етиб, ўз йўлини топиб кетар. Бироқ оталар шу вақтда фарзандининг кўзига қандай қарайди. Мен сенинг отангман деб айтишга виждони йўл қўядими? Саволлар кўп, аммо, тушуниб етадиган оталар камайиб бормоқда.
Ж. Джаббаров,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма прокурори