Оила қуриб, қонуний никоҳдан ўтиш мақсадида ариза билан мурожаат этувчиларнинг ҳар бирига албатта,оила муқаддаслиги,унинг мустаҳкамлигини таъминлаш,айниқса туғилажак фарзандлар келажаги учун масъуллик ҳақида кенг тушунчалар берилади. Афсуски,турли сабабларга кўра оила қурган ёшларнинг ҳаммаси ҳам бир умрга бахтли бўлиб кетишолмайди.
Энг ачинарлиси, кўпинча бундай ҳолатларда бир ёки бир неча фарзанди билан ота уйига қайтган оналар моддий жиҳатдан қийналишади. Ноилож, алимент масаласида судга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Лекин алиментчи ота томонидан ўз вақтида тўлов амалга оширилмайди ёки у ҳақиқий даромадларини яширади. Фуқаро О.Ш.(исм фамилияси ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Р.Д. (исм фамилияси ўзгартирилган) билан ажрашган.Бир нафар фарзанди бор. Фуқаролик судининг қарорига асосан фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган. 2010-2019 йиллар учун жами 16.309.157 сўм алимент пулларини тўлай олмаганлигини, бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилганлигини айтиб кўрсатув берган. Демак, ҳар бир ота-она алимент масаласида айтиб ўтилган мажбуриятини ёдда тутгани маъқул. Зотан, бола учун алимент тўламаслик унинг ҳуқуқларини бузиш билан баробар.
У.Умаров,
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи
У.Худайқулов,
бўлим прокурори