Сурхондарё вилояти «Сувтаъминоти» МЧЖ Қумқўрғон тумани филиали ҳудудидаги 50 дан зиёд маҳаллага тоза ичимлик суви етказиб беради.
Корхона тасарруфида 86 та сув иншооти мавжуд. Жорий йилда 3 та сув иншооти инвестиция маблағи, яна 3 таси “Обод маҳалла” Давлат дастури лойиҳалари ҳисобидан барпо этилди.
Ҳозирда ҳудудда яшовчи 134 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган. Қолган салкам 72 минг аҳолига махсус техника ёрдамида ичимлик суви етказиб берилмоқда.
Ўтган йилда туман сув иншоотларида 953,1 м3 ичимлик суви ишлаб чиқарган бўлса, жорий йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 3 млн. 233,8 м3ни ташкил этган.
Илҳом ХУРСАНОВ,
Сурхондарё вилояти «Сувтаъминоти» МЧЖ Қумқўрғон тумани бўлими бошлиғи