Юртимизда ҳосил байрамини нишонлаш асрлар давомида пайдо бўлган. Деҳқончилик тақвими билан боғлиқ ҳолда меҳнаткаш халқ байрамлари қаторидан жой олган. Ҳозирда “Ҳосил байрами” сифатида юртимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Бу байрам бободеҳқонларимизнинг ҳамда пахтакорларимизнинг ҳосилларини мўл-кўл йиғиб олишгани тантанасидир. Бу йил туманимиз вилоятда биринчилардан бўлиб давлат олдидаги шартномавий режасини бажариб, хирмонимизнинг юксалишига муносиб ҳиссасини қўшди. Тумандаги 4-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар иштирокида “Куз – меҳржон байрами” шиори остида ҳосил байрами нишонланди. Жажжи болажонлар ўзларининг бийрон тилларида мевалар ҳамда полиз экинлари ҳақида шеърлар айтишиб, қўшиқ куйлашиб, рақсларга тушишди. Болажонларга байрамга тайёргарликда мусиқа раҳбари Норбиби Ҳалилова ҳамда тарбиячи опалари яқиндан кўмак беришди. Тадбирда мевалар расми билан безатилган саҳна иштирокчиларга ўзгача кайфият бахш этди.
Фазилат Тўхтаева,
тумандаги 4-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти психолог методисти