Covid-19 махсус поликлиникаси очилганлиги коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар учун қулайлик яратди. Зарур жиҳозлар билан таъминланган поликлиникада тиббиёт ходимлари қаҳрамонона ишлаяпти. Инфекционист врач Юсуф Мамадиев, лаборант Ўрол Нормўминов, навбатчи ҳамшира Нодира Султонова, кичик тиббиёт ходими Зулайҳо Омонова ҳамжиҳатликда, ўзаро маслаҳатлашиб беморларга хизмат кўрсатмоқда. Улар Covid-19 касаллигини аниқлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун астойидил интилаяпти. Кислород аппарати билан таъминланган, қўшимча лаборотория бор. Бу касалликка гумон қилинган беморларга махсус бўлимда дори-дармонлар тарқаталилаяпти. Бу беморларнинг соғайиши учун етарли. Махсус поликлиникага келган беморнинг аҳволи оғир бўлса йўлланма ёзилиб, вилоят Covid-19 марказига жўнатилмоқда. Бемор ўта оғир ҳолатда келган бўлиб вилоят тиббиёт муассасасига боролмаса туман юқумли касалликлар бўлимига ётқизилиб даволанмоқда. Сўнгра аҳволи яхшиланса вилоят Covid-19 марказига ўтказилаяпти.
Умуман бу йил тиббиёт ходимлари учун масъулиятли палла бўлди. Бор эътибор аҳоли саломатлигини сақлаб қолиш, уларни пандемия тусини олган коронавирус балосидан фориғ бўлишга қаратилган. Бош қашлашга ҳам вақт топилмаётган пайтда анъанавий касб байрамини ўтказиш ҳам уларнинг кўнглига сиғмаётгандек туйилди. Ўз меҳнат жабҳасида фаол ишлаб элимизнинг соғлигини сақлашга муносиб ҳиссасини қўшаётган саломатлик посбонлари касб байрамини нишонлашга ҳақли. Биз фидойи, олийҳиммат, қўли енгил тиббиёт ходимларини қутлуғ кун билан самимий табриклаймиз. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз.