Ички касалликларни аниқлаш ва даволаш терапевт мутахассислари учун кундалик иш ҳисобланади. Инсоннинг жисми билан сирлашиб, мутахассислик асосида ўзаро тиллашиб ташҳис қўйиш ва даволашда уларга тенг келадиган йўқ. Умумий терапия бўлими стационар усулда даволашга мўлжалланган, Тиббиёт ходимлари беморларнинг қувончига шерик бўлиш учун касбига доир ишларни сифатли бажараяпти.
Улар орасида кундузги ҳамшира Муборак Ҳайдарова меҳнати ҳам эътироф этилаяпти. У ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун устозларининг маслаҳатларига амал қилиб, иш тажрибасини ошираяпти.
Бу борада бўлим бошлиғи Бердимурод Шукуров доно маслаҳатларини, билимлари ва тажрибасини ўргатиш учун вақтини аямаяпти.
Катта ҳамшира Дилфуза Ашурова, Умида Эргашева билан ҳамфикр, елкама-елка ишлаяпти. Улар беморларнинг соғайиши учун тозаликни сақлаш, инфекция юқмаслиги, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш муҳим деб тушунади. Муолажа ишларини бажаришда яратилган қулайликлардан етарлича фойдаланаяпти. Шарт-шароитлар яхши, Давлат томонидан бепул дори-дармонлар, ниқоблар берилмоқда. Бу олийҳимматлилик беморларнинг соғайишида қўл келмоқда.