Байрам муборак Эй шифокорлар!

Б. МАМАСОАТОВ,
туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

Юртимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ халқимиз соғлигини мустаҳкамлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ҳамда маънан баркамол авлодни вояга етказиш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир.Тиббиёт ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур имкониятлар яратиш доимий эътиборда. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида нишонланиши ҳам соҳа вакиллари меҳнатига билдирилган юксак ҳурмат ва эъзоз ифодасидир.
Барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этаман. Ўзларининг машаққатли, шу билан бирга, шарафли ишлари билан халқимиз корига, саломатлиги йўлида жон чекиб қилаётган меҳнатлари бундан-да юксак эътирофларга сазовор бўлсин.