ҚУМҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

  2020 йил 6 ноябрь                                               Қ-1720
2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган ҳаражатларни тасдиқлаш  тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва ҳаражатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил    21 сентябрдаги 575-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида,
                           ҚАРОР   ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сон қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларининг:
бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, мехрибонлик уйларидан хамда мехнатга хақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, шу жумладан, ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар хисобига шакллантириладиган олий таълим муассасаларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси хамда директор жамғармаси маблағлари хисобидан тўловлар хисобланишини тўхтатиб туришни 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилган харажатлар,  Қорақалпоқистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар  махаллий бюджетларида назарда тутилган харажатларни, 2020 йилда  Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида бюджет тизими бюджетлари хисобига қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг лимитларини мағбуллаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман махаллий бюджетидан мағбуллаштириладиган харажатлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва Харажатларини мағбуллаштириш бЎйича ҚЎшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон Қарорига мувофиқ ҚораҚалпоЛистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаХар  махаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги хисобига харажатларнинг мағбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;
Ушбу қарорга мувофиқ маҳғуллаштирилган мабғллар – келгусида уларни коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Қултаев хамда туман Молия бўлимининг мудири Ш.Поянов зиммасига юклансин.
                 Туман ҳокими                         Р.Гаппаров