Бидъат- Динда янгидан пайдо бўлган нарсалардир. У икки хил бўлиб, замирида яхшилик бўлиб шариатимизга мувофиқ бўлса, бидъати хасана деб юритилади.
Замирида ёмонлик ва диний исломда зид эътиқодимизда ёд ғоялар бўлса у «Биддъати саййиъа» яъни ёмон бидъат деб номланади.
Бугунги кунда тўй ва маракаларда учраб турадиган ёмон бидъатлар гуноҳкор бўлишга сабаб бўладиган бидъатлар тўғрисида фикр юритамиз.
1. Тўйларда келин фоталарни кийиб, номаҳрам эркак меҳмонлар ҳузурига келиб таъзим салом бермоқда. Бундай салом бериш миллийлигимизда ҳам тўғри келмайди.
2. Келин-куёвнинг уй жиҳозларини олиб кетаётган вақтда сомон ёки ўтин ёқиб устидан автоуловни ўтсин-дейди. Бу оташпарастнинг одати техника учун ҳам хавфли бўлиб тўй азага айланиб кетиш хавфи ҳам бор.
3. Икки намоз «Ийд Рамазон ва Ийд Қурбон»оралиғида тўй қилиб бўлмайди. Сафар ойида тўй ва сафар қилмаслик керак ёки ҳудудларда 1 октябрдан 10-ноябргача тўй қилиб бўлмайди, келин-куёвга бўри чилла тушиб 7-12 йил бефарзанд бўлади- деган нотўғри эътиқод ғоялар учрамоқда. Бу ғоялар, фикрлар асоссиздир. Ислом динимизда тўйни таъқиқлайдиган ойлар кўрсатилмаган. Ҳатто Рамазон ойида ифторлик вақтида меҳмонлар таклиф қилиниб, таъқиқланган ичимлик қуйилмай тўй қилишга ҳам рухсат бор.
Жаноза ва маракаларда ҳам ёмон бидъатлар учрайди. Баъзи маҳаллаларда маййитнинг фарзандларига таёқ ушлатиб белидаги белбоғига нон боғлаб қўяди. Жанозага келганларга пиёла ёки сачоқ тарқатиш ҳолатлари учрамоқда. Маййитни тобутга жойлагач маййит эгалари онахонларнинг кўрсатмасига биноан супра ё дастурхон келтириб маййитнинг кўкраги бир босиб боринг, ризқини ташлаб кетсин, ўзи билан олиб кетмасин-дейишаяпди. Ахир ризқи тугагандан сўнг бандачилик қилдику. Бефарзанд келинчаклар тобутнинг тагидан ўтсин, жаноза куни фарзандли бўлади дейди. Фолбин гапини маҳкам ушлаган онахонлар! Ҳой онахонлар! Фарзандни ёлғиз Оллоҳ берадику! Чин дилдан ихлос билан сўраганларга Оллоҳ берадику! Эҳсон марака куни кўрпачаларни бир-бирига туташтириб тўшаманглар, дастурхонларни туташтирманглар, овқатларни икки қўллаб жуфт қилиб ташиманглар ўлим жаноза уланиб кетади-деган ирим-сирим гаплар юради. Бундай ғоялар динимизда йўқ. Маййит чиққан хонага қирқ кун чироқ ёқиб қўйинглар-дейди онахон аёллар. Вақти замонларда электр энергия етиб бормаган уйда яшайдиганлар маййит чиққан ўтовларда ёруғлик учун болалар қўрқмаслиги учун чироқ ёқиб қўяр экан. Хулоса ўрнида айтмоқчимиз. Азизлар китоб ўқийлик, илмли зиёли кишиларимиздан динимизда қайси амаллар тўғри, қандай амаллар гуноҳкор қилишини сўрашлигимиз лозимдир. Ёш авлодларга Ислом динимизнинг асл моҳиятини, соф ақидасини сингдирайлик, шундагина адашмаймиз.
Н.Умидов,
«Хўжа Мирсаид» жоме масжиди ноиб имоми