«Меҳр ва саҳоват» кўкрак нишони топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган юртдошларимизни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирлаш белгиланган.
Туманда ҳам бир гуруҳ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг ўринбосарлари «Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Р. Гаппаров иштирок этди. Туман ҳокими барчани ушбу мукофот билан табриклаб, кўкрак нишонини ўз эгаларига топширди.