Янги иссиқҳоналар қурилмоқда

       “Турон банк” АТБ Термиз
    филиалига қарашли Қумқўрғон
       банк хизматлари кўрсатиш
              офиси  ходимлари
   республикадаги раҳбарларининг
   кўрсатмаларини изчиллик билан
  амалга ошираяпти. Туман ҳокими
қарори ва шу банк ташаббуси билан
С. Бойматов  ҳудудидаги “Бўстон”
    маҳалласида тадбиркорларга
         70 гектар ер ажратилди.
Ҳозир 70 гектар ерга тўлиқ фермер хўжаликлари ташкил қилиниб, шунинг 33 гектари учун банк кредитлари берилди.
Ҳар бир тадбиркорлик субъектига 1 миллиард 100 миллион сўм 9 фоизли, 3 йиллик имтиёз билан кредит ва бир гектардан ер берилди.
Республика “Турон банк” АТБ бошқаруви ва туман ҳокими Р.  Гаппаровнинг ташаббускорлиги туфайли тез фурсатда катта майдонлар улкан қурилиш майдонига айланди. Қудратли техникалар ерларни текисламоқда, қурилиш ташкилотлари иссиқхоналар, унда зарур бўлган биноларни бунёд этмоқда. Бундан асосий мақсад тадбиркорларни иш билан таъминлаш билан бирга хотин-қизлар, ёшлар, банд бўлмаган аҳоли вакилларини ишга жойлаштириш, маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш, даромад олиш, туманнинг бюджети ва экспорт кўрсатгичларини оширишдан иборат. Бундан ташқари, чет давлатларда иш излаб сарсон юрган фуқароларнинг жонига оро кираяпти. Улар энди туманимизда яратилган бу имкониятлардан фойдаланиб ўз юртимизда ишлаб, даромад топмоқда.
Янги иссиқхоналарда иш бошқарувчи Умудилло Раҳмонқулов 22 та фермер хўжалигида лойиҳа асосида ажратилган ерда геодезия ўлчовини амалга ошираяпти. Келтирилаётган қурилиш хом-ашёлари, бунёдкорлик ишларининг сифатини назорат қилаяпти. “Турон Ирсувқурилиш” хусусий корхонаси бунёдкорлари тадбиркорларга тегишли бўлган ерда қурилиш ишларини амалга ошираяпти. Бетон заводида ишлаб чиқарилган бетон қоришмалари “Мирсир” автомашинасида ташиб келтирилаяпти. 1 кунда 30 куб бетон қоришмаларини сифатли аралаштирилиб олиб келинмоқда. 12 нафар қурувчи исиқхона пойдеворини бунёд қилаяпти. Азиз Турдуқулов бошлиқ “Сурхон Азизбек Лимонзори” фермер хўжалигида иссиқхона жадал суръатда қурилаяпти. “Нодиржон Нурчи Соҳиб” МЧЖ бунёдкорлари фаол ишлаб иссиқхонанинг устунларини ўрнатди. Устки қисмини пайвандлаяпти. Иссиқхонада қўшимча биноларнинг девор қисмини қуриб тугатди. Улар бир йўла 3 гектарда янги иссиқхона қуриш мажбуриятини олган.
Камолиддин Кенжаев бошлиқ “Азизбек Фарҳод Лимон” фермер хўжалигида ҳам иссиқхона қурилиши намунали ташкил этилди. Тошкентдаги қувур ишлаб чиқариш заводидан темир маҳсулотлари, Шерободда тайёрланган цемент аллақачон келтирилди. “Диёр эковасте” қурилиш фирмаси бунёдкорлари қурилиш ишларини сифатли бажаришни зиммасига олган. 1 гектардаги иссиқхонанинг смета қиймати 1 миллиард 100 миллион сўм банк кредити сарфланмоқда. Янги иссиқхона фойдаланишга топширилгач 10 та доимий, 15 та мавсумий иш ўрни яратилади. Куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилиб, парваришланади. Лимон, булғор қалампири, қулупнай, бодринг маҳсулотларидан даромад олинади. Маҳсулотлар чет давлатларга экспорт қилинади. Бир йилда 90 минг АҚШ доллари қийматидаги сара ноз-неъматлар чет давлатларга экспортга жўнатилади. 30 миллион сўм соф фойда олинади.
Ҳозир янги иссиқхонага қизиқиш катта. Кўп талабгорлар ер олиб, тупроқ ишлари ва бунёдкорликни бошлади. Улар орасида туман бош имом хатиби Қаҳрамон Бойсариев бош-қош бўлиб “Ummul quro” фермер хўжалигини ташкил этди. Бу келгусида чўл ҳудуди янада обод бўлиб, тадбиркорлар фаровон яшашига ишончни оширмоқда.
                                        Н. МУҲАММАДИЕВ