Шифокорлар байрами кўтаринки руҳда нишонланди

Муҳтарам Юртбошимиз «Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунча ишонади. Хал кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса – давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади» деб таъкидлаган.
Бугун мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар юртдошларимизни ҳаётдан рози қилиш, эл ишончини қозинишга қаратилган.
Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” ги қонунга мувофиқ “Тиббиёт ходимлари” куни байрами сифатида ўтказилмоқда. Жонажон Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз обрў – эътиборига эга бўлиб, қалбимизга фаровон ҳаёт завқи олам-олам қувонч бахш этаётган шу қутлуғ кунларда “Тиббиёт ходимлари” куни кенг нишонланаяпди.Туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари Н.Алланазаров, З.Хидирова ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари, фидойи ва меҳнаткаш фаол тиббиёт ходимлари иштирокида 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими Р.Гаппаров шифокорларга ўз табригини йўллаб, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини моддий-маънавий рағбатлантириш, ҳудудларда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар яхши самаралар бераётганини таъкидлади. Тадбир давомида энг фидойи, жонкуяр тиббиёт ходимларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бир гуруҳ тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди. Фахр ва ифтихор билан эътироф этиб ўтишимиз жоизки, дунё миқёсида жиддий хавотир ва ташвиш уйғотган пандемия шароитида туманнинг касбига содиқ замонамиз қаҳрамонлари ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, коронавирус инфекциясига қарши курашда фидойилик намуналарини кўрсатишмоқда. Бартараф этишда ҳаётларини хавф остига қўйиб, кўксини офатга қалқон қилиб тутган ҳимоячилар ҳам шифокорлар бўлишди.Бундай ютуқларга эришишлари замирида албатта қилган залворли меҳнатлари мужассамдир. Шифокорларнинг эзгу мақсади ҳар бир беморни соғлом ҳаётга, оиласи бағрига қайтаришдир. Машаққатли ва масъулиятли касб эгаларини байрам билан яна бир бор муборакбод этамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга фаровонлик ва ишларингизга муваффақиятлар тилаймиз.

Райҳон МЕНГЗИЯЕВА