Одил суд айбдорга нисбатан адолатли ҳукм эълон қилди. Шоядки, бу воқеа бошқаларга ҳам сабоқ бўлса

 

Доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч – сен тинч”, “Бир кун уруш бўлган жойда қирқ кун барака кетади”, “Тинчлигинг — ҳурлигинг” каби мақол ва маталларида ҳам тинчлик қанчалик бебаҳо неъмат экани айтилади. Оқсоқоллар насиҳатида, оналар айтган аллаларда бежизга тинчлик, хотиржамлик кўп тилга олинмайди.Тинч-осуда ҳаёт кечириш инсониятнинг азалий орзуси. Аммо воқелик у кўплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. Шундай бўлса-да, бугунги кунда ўзаро тенглик, ҳурмат, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва адолат ғоялари ижтимоий тафаккурда устувор мавқега эга бўлиб бораётганини, тинчлик-энг асосий умуминсоний қадрият сифатида тан олинаётганини эътироф этиш лозим.

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланган Б.Эшмаматов (исм  фамилиялар ўзгартирилган)га оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Б.Эшмаматов  (исм  фамилиялар ўзгартирилган) қасддан баданга шикаст етказиш мақсадида 2020 йил 10 август куни соат 06:30 ларда илгаридан кўча қисмини шахсий томорқа сифатида қўшиб олинганлиги масаласида зиддиятга бориб келган қўшниси И.Рустамов (исм  фамилиялар ўзгартирилган) билан келиб чиққан навбатдаги келишмовчилик натижасида қўлида бўлган паншаханинг уч қисми билан Б.Эшмаматовнинг юз қисмига бир маротаба уриб, унга соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил шикаст етказган.

Суд, суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, туман прокурори ўринбосари ва ҳимоячининг фикрини эшитиб, жиноят иши ҳужжатлари билан атрофлича танишиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб,  судланувчи Б.Эшмаматовга нисбатан жазо тайинлашда, ишдаги барча жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутиб, ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

 

Раислик қилувчи                          /имзо/                 О.А.Эргашев