Она тилимизни Авайлаб Асраймиз

 

Тил ижтимоий аҳамиятга эга. Файласуфлар миллатнинг шаклланишида инсонларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ирқи, эътиқоди билан бир қаторда ўзаро сўзлашадиган тилига ҳам юксак баҳо беришган. Шундай экан бизнинг ўзбек тилимиз эркин ривожланадиган тил сифатида юқори мавқега эга. Мана 21 октябрда биз учун жуда қадрдон бўлган ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил бўлади. Шу вақт мобайнида тилимиз эркин ривожланиш йўлига ўтди. Атамалар ўзбекча номлар билан аталмоқда. Ҳеч иккиланмасдан иш қоғозларини ўз тилимизда ёзаяпмиз. Тилимизнинг софлигини сақлаш, бошқа тиллардаги сўзларни аралаштирмасдан гапириш кундалик одатимизга айланди.
Юртимизда 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун кенг нишонланмоқда. Ўқув муассасаларида ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти тушунтирилаяпти. Устоз педагоглар тилимизни авайлаб-асраш, уни ҳар доим соф ҳолда сақлаш борасида намуна бўлмоқда. Биз устозлар изидан бориб жон-у дилимизга айланган она тилимизни ривожлантирамиз. Эркинлигимиз тимсоли сифатида авайлаб-асраймиз.

Шоҳноза ХОЛБОЕВА,
тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси