Шифокорлар

Кеча-кундуз тинмай ишлаган,
На чарчаган, на ғамни билган,
Бошқа одам жонин сақлаган,
Шифокорлар доим соғ бўлинг!
Барча инсон ғамин еган у,
Халқим омон юрсин деган у,
Юртим обод бўлсин деган у,
Шифокорлар доим соғ бўлинг!
Шифокорлик нонин оқлаган,
Оқ халатлик бурчин сақлаган,
Жонин бериб, жонни олмаган,
Шифокорлар доим соғ бўлинг!
                              Гулҳаёт ҲАКИМОВА,
 тумандаги 21-сонли умумий таълим мактаби ўқувчи