Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик – иктисодиётнинг ўсиш нуқталаридан бири, аҳоли бандлигини таъминлашнинг катта манбаи. Шу боис мамлакатимизда бу соҳани ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилиниб, барча зарур шароитлар яратиб берилди. Энди ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ишни тўғри ташкил этиб, янги корxоналар очилиши, уларнинг яшовчанлиги, маҳсулотлари ҳажми, яратилган иш ўринлари бўйича натижа қилиши керак.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1-майдаги қарорига асосан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган эди. Шунга мувофиқ, биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яxши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Xусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яxши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилган.
Туман Статистика бўлими