Рухий саломатликни асранг!

Иммунитет ва касалликлар. Турли жисмоний касалликлар кечаётган вақтда психоимунитетнинг аҳамияти қандай? Сизда касаллик йўқ бўлса, лекин уларни енгишга психоимунитетни мустаҳкамловчи туйғулар: умид, хурсандчилик, оптимизм ишончга тўла бўлсангиз касаллик албатта чекинади.
Сиз руҳан тушкинлик ҳолатида бўлсангиз кучаяверади. Буюк бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино ўзининг тиб қонунлари асарида инсон саломатлигини асрашда зарурий омилларни мувозанатга солиш биринчи даражали аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб ўтган. У саломатликни асраш учун зарур бўлган 6 та энг муҳум омилни қайд этган. 1. Ёруғлик ва ҳаво. 2. Овқатланиш ва ичимлик. 3. Ҳаракат ва осойишталик. 4. Уйқу ва бедорлик. 5. Моддалар алмашинуви. 6. Эмоциалар. ўазаб, қувонч, қайғу ва қўрқув каби эмоциалар инсон руҳиятини умр бўйи ташвишга солади. Руҳий мувозанатга эришиш ҳам руҳ, ҳам тана саломатлигини асраш имкониятини беради. Шунингдек, жисмоний машқлар стрессларни енгиллаштиради. Табиий ёруғлик етишмовчилик руҳий тушкун аҳволга олиб келиши мумкин. Бир кунда камида бир соат очиқ ҳавода бўлиш зарур ва кайфиятни яхши тутишга ҳаракат қилиш ва узоқ умр кўриш лозим. Бунинг учун табассумни унутмайлик.
Ш. ЮЛДАШЕВА,
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими