Одил судлов фаолиятини амалга ошириш жараёниниг рақамлаштиришнинг афзалликлари

Суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустахкамлаш, суд хокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга оид норматив-қонуний хужжатлар, қонунлар, фармон ва қарорлар қонуний замин яратиб берди.
Шу уринда, узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрь кунидаги ПК-4818-сонли “Суд хокимияти органлари фаолиятини ракамлаштириш чора-тадбирлари турисида”ги қарорининг қабул қилиниши одил судлов фаолиятини янада такомиллаштириш борасида яна бир тарихий вокиеа булди десак муболаға булмайди.
Ушбу Карорнинг 3-бандида,
– 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш буйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган холда қайд этиб бориш хамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган холда шакллантириш;
– 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар уртасида автоматик равишда тақсимлаш;
– 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ида «SMS» хабар оркали бепул асосда хабардор қилиш;
– 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш буйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси буйича эса қоғоз шаклида такдим этиш;
– 2022 йил 1 июлга қадар суд хокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фукаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш максадида 10 га якин интерактив хизматлар курсатишни йулга қуйиш;
– 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;
– судлар, Судьялар олий кенгаши хамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш масаласи киритилган.
Ушбу хукукий нормаларни қонунчиликка киритилиши жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг хуқуқ манфаатларини янада ишончли химоя қилишда мухим уринни эгаллайди.
Зеро, шахсларнинг хукук-манфатларини химоя қилишда суд фаолиятини ракамлаштириш сансалорчиликка йул қуймаслик, суд процесси иштирокчиларини суд мажлиси вакти хақида тезкор хабардор қилиш, замонавий техника воситаларидан унумли фойдаланиш орқали одил судловни янада самарали амалга оширишга хизмат қилади.
Шундай экан, ушбу Қарор ижросининг амалга оширилиши судьялар томонидан амалга ошириладиган процессуал харакатларнинг рақамлаштирилган, оптималлашган ва такомиллашган тизимини яратишга тамал тоши булишини кузатишимиз мумкин.
            А. Алимарданов,
вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, майор