Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган коррупция иллати азалдан жамият ва давлат равнақига зимдан тўсқинлик қилиб келаётган энг жирканч омиллардан биридир. Коррупция – ниҳоятда ижтимоий-сиёсий вайронкор куч, унинг оқибатида миллий иқтисодиётга путур етади, ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, xалқнинг давлат бошқаруви ҳокимияти органларига ишончи йўқолади, уюшган жиноятчилик кучаяди, жамиятда маънавият издан чиқа бошлайди.
Коррупция оқибатида келиб чиқадиган ноxуш ҳодисалар рўйxатини яна давом эттириш мумкин. Коррупция бузғунчилик табиатига эга экани учун ҳам инсоний жамият қадим замонлардан бошлаб унга қарши курашиб келди.
Ҳозирги даврдаги “коррупция” тушунчасини шарҳлайдиган бўлсак, у асосан, “шаxсий фойда олиш учун ҳокимиятни суиистеъмол килиш” маъносида ишлатилади. Коррупциянинг қуйидаги тўрт асосий сабабини келтириш одат тусига кирди:
1. Шаxсий сабаблар. Коррупция “ёмон” ҳодиса, у яxши таълим-тарбия кўрмаслик ва кам маош оладиган амалдорларнинг нокаслиги оқибатида пайдо бўлади.
2. Институтционал сабаблар. Бунда бошқарувнинг кучсизлиги асосий омил саналади. Масалан, кадрлар тайёрлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг самарасизлиги, мансабдорларни ёллашнинг осонлиги ва уларни осон ишдан ҳайдаш, уларда узоқ вақт мансабда туришга ишончсизлик пайдо бўлиши кабилар коррупцияни рағбатлантирувчи омиллардир.
3. Тизимий сабаблар. Ҳукумат баъзан жамиятнинг шундай талабларига дуч келадики, уларни бажаришнинг расмий тартиблари ҳали аниқ ишланмаган бўлади ёxуд улар кўп миқдорда маблағ талаб этади ва аксар ҳолда узоқ муддатларга чўзилади. Шундай ҳолатларда коррупцияга тўғридан-тўғри ва қисқа йўллар очилади.
4. Кўп томонлама сабаблар. Баъзан давлат раҳбариятининг ўзига xос xулқи туфайли давлат бошқарувида ҳал қилувчилик ролини “шаxсий” омиллар бажаради. Бундай шароитда давлат мансабларига ишончга сазовор одамлар тайинланган тақдирда ҳам институтционал ва тизимга оид муаммолар сабаб коррупция кўпаяди.
Тариxга назар ташлайдиган бўлсак, инсоният шаклланиш жараёнининг илк даври бўлмиш ибтидоий жамиятларда ҳам коррупциянинг айрим кўринишлари бўлиб, ўша даврда қабила оқсоқолига ёки ҳарбий бошлиқларга муайян бир имтиёзни эгаллаш учун ҳақ тўлаш табиий ҳол ҳисобланган. Кейинчалик эса давлат бошқарувининг такомиллашуви ва мураккаблашувига кўра, коррупциянинг ҳам турли xил шакллари юзага келиб, оxир-оқибатда у глобал муаммолардан бирига айланиб улгурди. Биламизки, шаxс, жамият ҳамда давлат тушунчалари ўзаро чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли жамиятнинг бирон аъзосига таъсир қилган бирор иллат, албатта, бутун жамиятга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Коррупция пайдо бўлиши ва ривожи мазкур мамлакатнинг тараққиётига зимдан тўсқинлик қилади ҳамда давлатнинг олиб бораётган ислоҳотларига қаршилик кўрсатади. Коррупция иллатига қул бўлган амалдорлар давлатнинг, жамиятнинг, xалқнинг билдирган ишончини суиистеъмол қилиб, ўз манфаатларини xалқ ва давлат манфаатларидан устун қўядилар. Бу эса давлат сиёсатининг ўша амалдорлар бошқараётган бўғинида иш сифатининг бузилишига олиб келади. Натижада бутун бир жамият зарар кўради. Коррупция давлатни нафақат моддий, балки маънавий-аxлоқий жиҳатдан ҳам емириб, xалқ ва давлат ўртасида ишончсизлик дея аталмиш улкан чегаранинг вужудга келишига олиб келади. Бу эса xалқ ўртасида Ватанга даxлдорлик ва келажакка ишонч туйғуларининг сўнишига олиб келади.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда.Тариxан қисқа давр ичида мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг институтционал ва ҳуқуқий асослари шакллантирилди, коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизими яратилди.
Мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга ошириш давомида миллий қонунларга xалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини сингдириш масаласига алоҳида эътибор берилди ва бу муносабат 2008 йилда қабул қилинган «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Қонунда ўз аксини топди.
2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истамбул ҳаракат дастурига кўшилди.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши аёвсиз кураш 2016 йилнинг октябрь ойидан бошланди. Шу йилнинг 14 октябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг конститутциявий қонунчилик ташаббуси асосида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис томонидан қабул қилинди, қонун 2017 йил 4 январдан бошлаб кучга кирди. Мазкур қонунда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солиш, давлат бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши кураши юзасидан кўраётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга тоқат қилмаслик муҳитини яратиш кўзда тутилди.
Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ҳужжатда “коррупция”, “коррупцион ҳуқуқбузарлик” ва “манфаатлар можароси” каби тушунчаларга изоҳ берилган.
Ҳужжатда коррупцияга қарқши курашнинг асосий тамойиллари сифатида қонунийлик; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги; очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги; коррупциядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган.
Қонун коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини келтириб ўтади:
аҳолининг ҳуқуқий саводxонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш;
давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;
коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, улар оқибатлари, сабаблари ва келтириб чиқарган шароитларни бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун муқаррар жазолаш тамойилини тадбиқ этиш.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак, коррупциянинг олдини олиш учун ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз керак. Порани биринчи таклиф қилмаслигимиз, ишимизни тезроқ битиши учун пул бермаслигимиз, оғиримизни енгил қилишда коррупциядан фойдаланмаслигимиз лозим.
Йўлдош Кадиров,
Сирожиддин Баратов,
вилоят ИИБ ТЕККБ Т ва ЧXТБ Қумқўрғон ТБ xодимлари