Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашининг Қ А Р О Р И

2020 йил 8 октябрь № 6-15/71-сон Қумқўрғон тумани

Туман ҳудудидаги географик объектларнинг номларини
ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарори ва 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 34-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида” ги 295-сонли қарори ва 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2020 йил 25 сентябрдаги 06-01/224-сонли йиғилиш баённомаси қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Географик номларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг тумандаги “Оқсой” маҳалла фуқаролар йиғини номини “Бешқахрамон” номига ўзгартириш тўғрисидаги йиғилиш баёни тасдиқлансин.
3. Вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси туман филиали (А.Тожиев)га тегишли ташкилотлар билан биргаликда 10 кун муддатда янги номланган маҳалла номи ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавµалар ўрнатилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. Туман Ички ишлар бўлими (Ў.Шукуров), туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (З.Хидирова) ҳамда туман статистика бўлими (Ш.Аллаяров) бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги “Оқсой” маҳалла фуқаролар йиғини номи “Бешқаҳрамон” деб қайта номланаётганлиги сабабли тегишлилигига кўра, мавжуд ҳужжатларни белгиланган тартибда мувофиқлаштириш чораларини кўрсин.
5. “Qumqo‘rg‘on sadosi” газетаси (Р.Менгзияева) ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси (Ш.Мамадиев)га:
Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонунлари талабларига зид бўлган номларнинг тарғибот қилинишини ёки телевидение, радио, газета-журналлар саҳифаларида қайд этилишининг олдини олиш ҳамда ўзгармайдиган ва ўзгарадиган географик объектлар номларини ёритиш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси: Р. Гаппаров