Коронавирус касаллигининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Туман ҳудудига коронавирус касаллиги кириб келишининг олдини олиш мақсадида, Республика миқёсида карантин эълон қилинган даврдан буён бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан: Шу даврга қадар туман тиббиёт бирлашмаси,туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази, ички ишлар бўлими,миллий гвардия ва бошқа тегишли органлар билан ҳамкорликда касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жами 6620 нафар фуқаролар карантинга олинган бўлиб, ҳозирда жами 6363 нафари яъни, 6035 нафар фуқаролар уй карантидан ва 328 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларидан карантиндан чиқарилган.
Айни вақтда 257 нафар фуқаролар карантинда бўлиб, уларнинг 247 нафари уй карантинида ва 10 нафари тиббиёт муассасаларида карантинда сақланмоқда.
 Касалликнинг олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар сифатида аҳолининг ижтимоий масофани сақлаши, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши, жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрмаслиги айтилса-да, афсуски, аҳоли томонидан касалликни менсимаслик, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Бу борада карантин қоидаларини бузган фуқаролар белгиланган тартибда аниқланиб, жавобгарликка тортилмоқда. Карантин қоидаларини бузиш ҳолатларини таҳлил қиладиган бўлсак, жами шу кунга қадар 1694 нафар фуқароларга нисбатан карантин қоидаларига амал қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган бўлса, уларнинг 1392 нафарини эркаклар ва 302 нафарини аёллар ташкил қилади. Жумладан:
Апрел ойида 272 нафар фуқаролар, Май ойида 275 нафар фуқаролар, Июнъ ойида 486 нафар фуқаролар, Июлъ ойида 282 нафар фуқаролар, Августъ ойида 114 нафар фуқаролар, Сентябрь ойида 265 нафар фуқаролар Маъмурий жавобгарликка тортилган.
Жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб Республикамизда карантин қоидалари жорий этилган бўлса, карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда жамоат тартибига амал қилмаганлик ҳолатлари хам аниқланиб, жами 18 нафар фуқароларга нисбатан тўпланган маъмурий ҳужжатларга асосан маъмурий судлов органалари томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тумандаги “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А  карантин қоидаларига амал қилмасдан жамоат тартибини қўпол равишда бузганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатларга мувофиқ маъмурий суд органи томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
 “Боғаро” маҳалласида яшовчи фуқаро М.С карантин қоидаларига амал қилмасдан жамоат тартибини қўпол равишда бузганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатларга мувофиқ маъмурий суд органи томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Жорий йилнинг 15 август кунидан бошлаб карантин чоралари юмшатилиб, тўй ва маросимларга белгиланган чекланишлар асосида рухсат берилди. Унга кўра тўй ва маросимларга 30 кишидан ортиқ фуқароларнинг таклиф қилиниши чекланди. Аммо, фуқаролар томонидан жойларда ушбу тартибга амал қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.
“Оқтом” маҳалласида яшовчи К.Б 27 август куни ўз яшаш уйида Республика махсус комиссиянинг 43-сонли қарорига зид равишда карантин қоидаларига амал қилмасдан 30 кишидан кўп фуқароларни (тўйда тахминан 40 киши бўлган) йиғиб, тўй маросимини ўтказганлиги сабабли 2020 йил 27 август куни ИИБ ходимлари ва ДСЭНБ ходимлари томонидан унга нисбатан ўз.Рес.МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирди.
“Нефтчилар” маҳалласида яшовчи Ж.Ш “Янгишаҳар” маҳалласида жойлашган “Навбаҳор” тўйхонасида Республика махсус комиссиянинг 43-сонли қарорига зид равишда карантин қоидаларига амал қилмасдан 30 кишидан кўп фуқароларни (тўйда тахминан 70 киши бўлган) тўй маросимини ўтказганлиги сабабли ўзи ва тўйхона бошқарувчиси Э. И га нисбатан 2020 йил 12 сентябръ куни ИИБ ходимлари томонидан туман ИИБ ва ДСЭНБ ходимлари томонидан ўз.Рес.МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирди.
“Боғаро” маҳалласида жойлашган “СОКИН ШАБНАМИ” хусусий корхонаси номи билан фаолият олиб борувчи умумий овқатланиш шаҳобчаси карантин талабларини бузган ҳолатда фаолият олиб борганлиги аниқланиб, 2020 йилнинг 11 сентябрь куни туман ДСЭНБ ходимлари томонидан ўз.Рес.МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирди ва энг кам ойлик иш хақининг 20 баробари миқдорида маъмурий жаримага тортилган.
Туманимизда истиқомат қилувчи фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзларининг ҳамда фарзандларининг соғлигини хатарга қўймасликларини сўрайман. Бирдамликда курашсак, албатта, натижасини биламиз.
                     Ў. ШУКУРОВ,
туман Ички ишлар бўлимининг бошлиғи, подполковник,