Куз қиш мавсумига таёргарлик ишлари давом етмоқда

Термиз туманида жами газлаштирилган хонадонлар сони 27709 та, шундан 7137 та табиий газ билан, қолган 20572 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган.
2020-2021 йилга “Termiztumangaz” бўлими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда:
2 дона юқори босимли ГТҚ мукамал таъмирланди ва бўёқланди:
157 дона юқори ва ўрта босимли ГТҚ техник тафтишдан ўтказилиб тозаланди ва бўёқланди.
5.8 км газ қувурлари босим остида зичликка синалди ва ҳаво босими ёрдамида тозаланди.
4.020 км газ қувурлари бўёқланиб тартибга келтирилди. 5,8 км Ер ости кувурларининг ҳолатини прибор усули билан текширилди.
Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш мақсадида тумандаги табиий газ истеъмолчиларига 934 дона электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди ва бу ишлар ҳозирги кунда давом этмоқда.
Суюлтирилган газ: Туманнинг суюлтирилган газ билан газлаштирилган аҳолисига 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида 1740.450 кг суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.
“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати