ТЕМИР ЙЎЛ КЕСИШМАЛАРИДА ЭХТИЁТ БЎЛИНГ

Сўнги вақтларда темир йўл ёқасида, темир йўл кесишмаларида нохуш ходисаларнинг рўй бераётганлигига фақат ва фақат транспорт хайдовчиларининг эътиборсизлиги сабаб бўлаётир. Хайдовчилар темир йўл кесишмасига оид огоҳлантирувчи белгиларга ё эътибор бериишмайди ё харакат қоидалари белгиларининг вазифасини билишмайди. транспорт воситалари хайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина)ларга йўл бериб, кесиб ўтишлари мумкин. Шунингдек, темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган хайдовчи йўл белгилари ва чизиқларига светафор ишораларига, шлагбаун холатига, кесишма навбатчисининг кўрсатмаларига амал қилиши, яқинлашиб келаётган поездга ишонч хосил қилиши шарт. Темир йўл кесишмасига кириш қуйидаги светафор ишорасидан қатъий назар светафорнинг таъқиқловчи ишорасида, кесишма навбатчисининг таъқиқловчи ишорасида кесишмадан кейин хосил бўлган тирбандлик туфайли хайдовчи кесишмада тўхташга мажбур бўлган холларда агар кўриниш чораси масофада кесишмада поезд (локомотив, дрезина) яқинлашиб келаётган бўлса харакатланиш таъқиқланади.

Бундан ташқари кесишма олдида турган транспорт воситаларининг қарама-қарши харакатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиш, шлагбаумни очиш, кеишма орқали занжирли қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши ва бошқа машина хамда механизмларнинг юриб ўтиши (механик транспорт воситаларига юклаб олиб ўтиш рухсат этилади). Темир йўл дистанцияси бошлиғининг рухсатисиз тезлиги соатига 8кмдан кам бўлган транспорт воситаларини олиб ўтиш хам маън қилинади.

Кесишма орқали харакатланиш таъқиқланган холларда хайдовчи тўхташ чизиғи 2,5 йўл белгиси ёки светафор олдида улар бўлмаганда шлагбаумгача камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганида эса биринчи темир йўл чизиғига камида 10 метр қолганда тўхташ керак. Мажбуран тўхтаб қолган транспорт воситасининг хайдовчиси дархол одамларни тушириш ва кесишмани бўшатиш чораларини кўриши керак. Бунинг иложи бўлмаса, хайдовчи яқинлашиб келаётган поезд машинистига тўхташ ижросини бериш қодиасини тушунтириб, икки кишини темир йўл ёқаси бўйлаб иккала томонга 1000 метр масофага (агар бир киши бўлса уни йўл яхши кўринмайдиган томонга) юбориши, ўзи эса транспорт воситаси ёнида қолиб, умумий хатар борлиги ишорасини бериши, поезд кўринганда тўхташ ишорасини бериб ўша томонга югуриши талаб этилади.

Транспорта ХТБ ХПГ катта инспектори майор
Б.С.Ваитов

Сурхондаре вилояти транспорт прокуратураси терговчиси
Д.Исроилов