Доно халқимиз»Ўстоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар»,»Таьлим берган устозингга рахмат»,»Устоз – отангдек улуғ»,»Уста борида қўлингни тий,устоз борида тилингни»,деган мақолларни бежиз айтишмаган.» Устоз » сўзи ўзбек тилининг изоҳли луғатида «йўл-йўриқ кўрсатувчи,тарбияловчи,мураббий,раҳнамо,ўқитувчи,муаллим» деган маъноларни англатади.Демак,» Устоз» номи кишига ҳар томонлама юксак масъулият юклайди.
Шарқ халқларда Устоз,мураббий,мударрис,муаллим,тарбиячи Зотларнинг иззати ва ҳурмати ҳамиша юқори бўлган.Инсон ўзини англаган даврдан устозларга суянган,улардан файз олган.Агар иқтидорли Устоз ўзи мактабини яратмаса,ўзидан кейин билимдон,истеъдодли шогирдлар қолдирмаса,унинг хаёти бесамар ўтган бўлади.Устоз қанчалик буюк бўлмасин Таьлим жараёнида қанчалик ютуқларга эришмасин,ўзи билим,тажрибасини шогирдларига бермаса,унинг эришган ютуқлари сувга тушган тошдай изсиз йўқолади.
Ризоуддин ибн Фахриддин устозларга бундай маслаҳат қилган эди: «Шогирдингизнинг ҳар бир харакатларига қараб турингиз,уларга хуш муомилаликни ,гузалу шафқатли одатларни тушунтирингиз,сўзинию фелини яхшилангиз,уст бошларини,кийим кечаларини пок тутмаклари ҳақида назорат айлангиз.Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб,жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз,фойдали ишлар,керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз.
Шогирд Устозни хурмат қилиш ва унинг меҳнатини қадрлаши керак.Бир ҳакимдан:»Нима учун СИЗ устозингизни отангиздан кўра кўпроқ ҳурмат қиласиз?» деб сўрашди.У бундай жавоб берди:»Отам дунёга келишимга сабабчи бўлган,устозим эса ҳаётим борича яхши яшашимга сабаб бўлди» деган экан.
Алишер Навоий ,Абдураҳмон Жомий яшайдиган маҳаллага яқин келганда отдан тушиб,устози яшайдиган маҳалла аҳли билан қуюқ саломлашиб,ҳол-аҳвол сўраб,отига минмай,устозининг уйигача пиёда борар экан.Шунда бир темирчи сўрабди:»Мир Навоий,нечук устоз уйига етмай туриб отдан тушиб оласиз? Аҳир сиз вазири аьзамсиз-ку! Сизга бундоқ юриш ярашмас» деганида,Навоий бобомиз жилмайиб туриб,бундай дебди:»Йўқ,биродар,мен ҳозир устозим Абдураҳмон Жомий яшайдиган маҳаллага келдим.Демак,бу ерда яшовчи ҳар бир фуқаро устозимнинг тобуткаши ҳисобланади.Шундоқ бўлгач,нечун мен улар,яьни сиз муҳтарамлар олдида ҳурматсизлик қилишим керак.Устозимни қандоқ авайлаб-эьзозласам,сизларни ҳам шундоқ кўргумдир» деган эканлар.
Шогирднинг энг яшхи хислати – поклик ва одобдир.Зеро,Хусайн Воиз Кошифий ҳам шогирд одоби ҳақида бундай дейди:»Устоз қабулига кирганда ёки устозини кўрганда биринчи бўлиб Салом бериш;устознинг олдида оз гапириш ва бошни қуйи солиб туриш,кўзни ҳар томонга югуртирмаслик;агар масала сўрамоқчи бўлса,олдин устозидан ижозат олиш; устоз жавоб айтганда,эьтироз билдирмаслик;устоз олдида бошқаларни ғийбат қилмаслик; ўтириб – туришда ҳурматни тўлиқ сақлаш шогирд руҳий оламининг мухум заминидир».
Устоз деганда фақат илм ва касб-ҳунар соҳасида эмас,балки ҳар бир яхшилик ўргатувчини ҳам тушуниш мумкин.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:»АЛБАТТА, АЛЛОҲ ТАОЛО,УНИНГ ФАРИШТАЛАРИ,ОСМОНЛАРУ ЕР АҲЛИ,ҲАТТО ИНИДАГИ ЧУМОЛИ ВА БАЛИҚ ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИКНИ ТАЬЛИМ БЕРУВЧИГА САЛАВОТ АЙТАДИ».
Динимиз таьлимотига кўра,ўзгаларга билим берган киши нафақат дунёда иззат-ҳурматда бўлади,балки вафотидан кейин ҳам қолдирган манфаатли илми,таьлим берган шогирдларининг хизмати,ёзган асарларидан ўзгаларнинг фойдаланиши туфайли номаи аьмолига тўхтовсиз савоб бориб туради.Шундай экан,устоз ва мураббийлар ҳар қанча эьзозланса арзийди.
Мавлоно Жалолиддин Румий ёзган:»Бувад занжир бо занжир пайванд,сари занжир дар дасти Худованд»,яьни
Илм занжир каби бир-бирига улангандир,занжирнинг боши эса Аллоҳ таоло ҳузуридадир.
Ахадхон жоме масжиди имом хатиби: Б.Аминов.