КОРОНАВИРУСГА ГУМОНЛАНГАН КАСАЛЛАРНИ ДАВОЛАЙДИГАН ТАҚСИМЛАШ МАРКАЗИ ИШГА ТУШАДИ

Туман марказида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида коронавирусга гумонланган беморларни тақсимлаш ва даволаш учун 96 та захира ўринлар ҳозирланмоқда. Туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари биргаликда мазкур марказдаги тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмаларни берди. Мажмуа барча зарурий шароитлар, тиббиёт жиҳозлари ва ускуналар билан таъминланиб, тиббиёт соҳаси мутахассислари жалб этилади.