Оналар ва болалар давлат ҳимоясида!

Қумқўрғон Туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1996 йилдаги “Фуқаролар соғлигини сақлаш тшғрисида”ги, 23.10.2019 йилдаги “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунлари ижросини ўрганиш натижаси юзасидан танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди. Тадбирда, Қумқўрғон туман Тиббиёт бирлашмаси, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктларининг ходимлари, шифокорлар ва маҳалла
 ҳотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда Сурхондарё вилоят прокурорининг ёрдамчиси О.Ёдгоров нутқ сўзлаб,—Мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маьнавий баркамол авлодни вояга етказиш соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мезонига айланаётганлиги, Оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уларга ихтисослашган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, репродуктив саломатликни сақлаш, гўдаклар ва болалар ўлимининг олдини олишга қаратилган қатор нораматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини, Статистистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳақида такидлаб ўтди.

Йиғилишда, туманда 0-1 ёшгача бўлган болалар ўлими ўтган йилга нисбатан 9 тага, оналар ўлими эса 1 тага ошганлиги танқид қилиниб, мутасаддиларнинг хизмат вазифаларини бажаришлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбир сўнгида,  туман прокурорининг ташаббуси билан 5 нафар ногиронлиги бўлган вояга етмаганларга дори-дармонлар тарқатилиб, 
5 нафар оналарга эса қимматбаҳо совғалар улашилди.

                            Сурхондарё вилоят прокурорининг ёрдамчиси О.Ёдгоров