Кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
▫️ кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
▫️ кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда;
▫️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
▫️ ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
▫️ кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
▫️ кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
▫️ ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
Бандихон давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси Эсанов Баходир