Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

Пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бугунги куннинг муҳим мавзуси саналади. Қумқўрғон туманида бу борада амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Хазратқул Хўжамқулов, вилоят ишчи гуруҳ аъзоси Алишер Рўзиев ҳамда туман мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари биргаликда пахта далаларида бўлишди. “Шохрух Фахриддинов, “Нормат Ўрозали”, “Жалоирлик Фарход” фермер хўжалик далаларидаги теримчилар билан суҳбатлашиб, улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.