ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Ҳозир жазирама ёз фасли бўлишига қарамасдан умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўрилмоқда. Мактабни таъмирлаш, фойдаланишга соз ҳолатга келтириш бугуннинг долзарб вазифасига айланди. Туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров мактаб директорлари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, ютуқлар билан бирга айрим умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлашда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, камчиликларни бартараф этиш учун қатъий чоралар кўришни таъкидлади.