Эьтибор ва эьзоз

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халққа етказиш, янгиланиш, бунёдкорлик борасидаги ишларни кенг ёритишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг муносиб ҳиссалари бор. Туманимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлигида тақдирлаш жараёни ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари ҳамда туманда фаолият юритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров сўз олиб, йиғилганларни касб байрами билан қутлаб, матбуотнинг жамиятдаги ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди.