Уйда қолинг ва соғ-у саломат бўлинг

Сиз билан бизни яратган ҳаққа беадад шукурлар бўлсин ва унинг элчиси сарвари коинот пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллолоҳу алайҳи вассалламга дуруду саловатлар бўлсин. Азиз ва муҳтарам диндошлар ҳозирги кунда синовли бир даврда умргузаронлик қилиб турибмиз.
Бутун дунё ва хусусан юртимизда долзарб бўлиб турган пандемия яъни коронавирус балоси ҳаммани ташвишга солиб қўйди. Бу касалликга қарши бутун дунё курашиб келаяпти. Шу қаторда юртимизда ҳам талай ишлар қилинаяпди. Бирор соҳа вакили йўқки бу бало ташвишга солиб қўймаган. Айниқса, шифокорларимизга қаттиқ синов бўлиб кўринмас ёв бало очиқдан очиқ уриш эълон қилди десак, адашмаган бўламиз. Бундан ташқари Муҳтарам Президентимиз ёвга қарши биринчилардан бўлиб оқилона фикр ва мулоҳаза юритаяпдилар. Шу жумладан ички ишлар, ҳарбийлар, миллий гвардия, оммавий ахборот воситаларида барча бир тан-у бир жон бўлиб курашиб келмоқда. Афсуски, бу меҳнатлар қадрига етмаётган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас. Юзида ниқоб тақмай кераксиз пайтларда ҳам кўча куйда бемалол юришлари ва ўзини оила аъзоларини соғлигига хавф солаётганлар борлиги минг афсуски аччиқ бўлсада ҳақиқат. Бунақа касалликлар ваболар тарихдан маълумки бўлган ўша пайтларда ҳам табиблар ўзларини бу балолардан халқни асраб авайлашга чақирган. Демак биз ҳам карантин қоидаларига амал қилишимиз зарур ва шарт экан. Агар эътибор берсак бундан бир йиллар олдин юртимизда тўй ҳашамларида икки юз кишидан ортиқ одам йиғилмасин деган фармонларга эътирозлар кўпайиб қолган эди. Биз кўпроқ одам чақириб, увол исроф қилдик, балоларга ўзимизни ўзимиз гирифтор қилдик. Энди эса ўттиз кишилик тўйга ҳам розимиз. Аллоҳнинг қаҳрини келтирдик, бу-ҳақиқат. Қайси соҳа бўлмасин Муҳтарам Юртбошимиз коррупцияга қарши курашайлик, йўл қўймайлик,- дедилар, фармон чиқардилар. Коррупцияга йўл қўйиб бердик ва бу ишларни енгил санадик, балоларга дучор бўлдик. Сиз билан биз қураётган ҳашаматли иморатлар, ҳашаматли тўйлар буларни бирорта камбағал қилишга уринса қандай аҳволга тушишини ўйлаб ҳам кўрмадик. Таълим-тарбия соҳасида болаларга дарс бериш ўрнига нималар билан шуғулландик. Таълим-тарбия олмаган бола нималар билан шуғулланди. Албатта, аксар қисми ижтимоий тармоқ компьютер ўйинлари билан ўсиб келаётган болалар келажагини зомбига айлантириб қўйдик. Хуллас ўзимиздан ўтганини биламиз лекин эътибор бермаймиз. Бирорта соҳа қолмадики разолат ботқоғига ботиб қолмаган. Бу сўзларим билан ҳаммани ёмон дейишликдан йироқдаман ва ҳеч кимнинг дилига озор бермоқчи ҳам эмасман. Қадимда Мусо алайҳиссаломнинг даври саодатларида қавми келиб эй Мусо сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз дуо қилинг ёмғир ёғсин, экинларимиз, чорваларимиз сувсизликдан қуриб кетаяпди деганларида қавми билан бирга бир тепаликка чиқиб дуо қилган эканлар шунда ёмғир ёғмаган экан. Қавм ҳайрон бўлиб эй Мусо ёмғир ёғмадику деганларида Мусо алайҳиссалом менга хабар келдики қавм ичида бир чақимчи бор шунинг учун дуойинг қабул бўлмади деган экан. Шунда қавм ким экан ўша чақимчи бизга билдиринг биз уни қавмдан чиқариб ташлайлик деганда ҳазрати Мусо Аллоҳнинг ўзи чақимчиликдан қайтариб туриб мен қандай қилиб чақимчилик қиламан деган эканлар. Унинг ўрнига тавба қилайлик истиғфор айтайлик. Астағфируллоҳ ва атуби илайҳ дейлик ёмғир ёғади деган эканлар ва шундан кейин ёмғир ёғибди. Азиз ва муҳтарам биродарлар ҳиссадан ҳисса шуки тавба қилайлик, истиғфор саловатларни кўп айтайлик, иншааллоҳ енгиб ўтамиз.

О. Чориев,
«Ислом ота» жоме масжиди имом хатиби