Туризм ривожланади

Вилоятимизда ички туризмни ривожлантириб, сайёҳларнинг мароқли дам олиши учун зарур шароитларни яратишга эътибор қаратилаяпти. Карантин пайтида уйда ўтириб зерикканларга тоғли ҳудудларга чиқиб тоза ҳаводан нафас олиши, ҳордиқ чиқариши учун 4 та йўналиш бўйича туризмни ривожлантириш белгиланди. Бойсун туманидаги Хўжамайхона, Хўжақўчқорота, магнит майдони, Шеробод туманидаги Хўжаанҳо қишлоғи, Сариосиё туманидаги Сангардак шаршарасига саёҳатларга чиқилиши ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари Ч. Бегимқулов иштирокидаги видеоселектор йиғилишида маълумот берилди. Бундан ташқари, туризмни ривожлантиришга қаратилган бир нечта таклифлар ўртага қўйилди.