ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎҚИШГА ЧОРЛАЙДИ

Бу йил олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишда бир қатор янгиликлар жорий этилди. Олий маълумотли бўлишни хоҳловчиларга қабул комиссиясига онлайн тарзда ҳужжатларини топширишга шароитлар яратилди. Туман раҳбарлари, туман халқ таълими бўлими, ихтисослашган мактаб-интернат ва умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган устоз педагоглар ёшларнинг хоҳлаган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларини тайёрлаб топширишга яқиндан ёрдам бермоқда.
Хотин-қизларнинг ўқишга кириш учун имтиёзли квоталарнинг оширилганлиги барчани хурсанд қилди. Бу иш намунали ташкил қилиниб, хотин-қизларнинг олий таълим муассасасида ўқишига шароитлар яратиш мақсадида улар билан суҳбатлар ўтказилаяпти. Берилган имтиёзлар ўқишга кириш имкониятини ошириши тушунтирилмоқда. Натижада зарур ҳужжатлар тайёрланиб, топширилмоқда.
            Н. МУҲАММАДИЕВ