Бир мунча вақтдан буён касб-ҳунар коллежларида ислоҳотлар ўтказилиб, таълим-тарбия жараёнларида муаммолар юзага чиққан эди. Бу йил ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида янгича ёндашув амалга оширилмоқда. Уч хил йўналишда ўқишга қабул қилиш жараёнлари ташкил этилаяпти. 9-синф ўқувчилари касб-ҳунар мактабига қабул қилинади. Вазирлик, республикадаги ташкилотлар, корхоналар тизимидаги коллежларда ва техникумда билим олиш, касб-ҳунар ўрганишга зарур шарт-шароитлар яратилади.